Оҳангароннинг Нуробод шаҳрида жойлашган Ангрен иссиқлик электр станцияси неча йилдирки ҳавога муттасил зарар етказиш билан бир қаторда, атрофдаги ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам тинка мадорини қуритмоқда.
Ўзидан тинимсиз заҳарли тутун ва кўмир қурумини тарқатиб турадиган ушбу заводдан маҳаллий аҳоли йилнинг тўрт фаслида азият чекишга мажбур. Шу ҳудуда яшайдиган одамларнинг айтишича, ўн йилдан зиёдроқ вақтдирки, ҳавога зарарли ташламалар ташлаётган заводнинг фильтр тизими ишдан чиққан. Айни шу саваб ҳаво оқимида кезиб юрувчи кул, яъни кўмир қурумлари одамларнинг яшаш тарзи ва айниқса саломатлигига жиддий зарар етказмоқда.
“Мен бу ерда тўққиз йилдан буён яшайман. Ёмғир ёғганида қора куя аралаш ёғади, ишонасизми, бирон марта оппоқ қор ёғганини кўрган эмасман. Ёғган қор қора куяга беланиб кетади. Болаларимиз ва катталар томоқ оғриғи, бронхит ва астма каби касалликлар билан жуда тез оғрийди. Кирларни ювиб ташқарига ёйсак, бирпасда қора куя бўлиб кетади. Ёз пайтлари айниқса, ювилган кирларни мажбур ичкарига ёямиз”, дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи аёл.
Заводдан бир чақиримча узоқликда яшайдиган аҳоли мана шундай оғир шароитга кўниб яшашга мажбур. Чунки бу ҳудуд «қизил зона» га киритилган бўлиб, аҳолининг турар жойи ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд эмас. Яшаш жойидан айрилиб қолишдан қўрққан аҳоли заводдан чиқаётган зарар тўғрисида бирор ерга шикоят қила олмайди, шикоят қилганларнинг ҳам арзи бирор мутасадди ташкилот томонидан эътиборга олинмайди.
“Тегишли ташкилотга мурожаат қилсак ҳам фойдаси йўқ. Турар жойинг тўғрисидаги ҳужжат йўқ, дея қайтариб юборишади. Аммо турар жой учун маълумотнома “прописка” сўрасак, буни ҳам пайсалга солиб ҳал қилиб беришмайди”
Маҳалла фаолларининг айтишича, улар неча йилдирки, турар жой тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш учун тегишли мутасадди ташкилотларига қатнайвериб ковушлари тешилган. Аммо турли баҳона ва важларни иддао қилаётган ташкилотлар бу муаммога барҳам беришни исташмайди.
“Мен 35 йилдан буён мана шу ерда, куянинг тагида яшайман. Ҳамма ер чанг, тўзон, кул ва қум. Невараларим икки дақиқа кўчага ўйнаш учун чиқса қоп-қора куяга беланиб кириб келишади. Соғлиғимда шу сабаб доимий муаммо бўлади. Аллергия балосини ҳам орттириб олганман. Даволаш учун эса олган нафақа пулимнинг ўзи етмайди” — , дейди маҳалла фаоли.
Бизни бир савол қизиқтиради, яна қачонгача одамлар мана шундай филътр тизимига эга бўлмаган заводлардан азият чеик, ёинки, соғлиғи учун курашиб яшайди? Яна қанча инсонлар заҳарланаётган экологиянинг қурборни бўлишади?