Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Орфан касалликлар рўйхатига тўртта синдром қўшилди

31.05.2024 06:00

2

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан (кам учрайдиган) касалликлар рўйхатини янгилади. Рўйхатга тўртта янги элемент қўшилди ▫️ Миллер — Дикер синдроми,▫️Блоха — Сульцбергер синдроми,▫️Пфайффер...

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги орфан (кам учрайдиган) касалликлар рўйхатини янгилади. Рўйхатга тўртта янги элемент қўшилди

▫️ Миллер — Дикер синдроми,
▫️Блоха — Сульцбергер синдроми,
▫️Пфайффер синдроми,
▫️Смит-Магенис синдроми.

Рўйхат 292 тага кўпайди.
Миллер — Дикер синдроми- бу нейрон миграциясининг бузилишига олиб келади. Касалликнинг клиник белгилари лиссэнцефалия ва кортикал қатламлар сонининг олтитадан тўрттагача пасайишини ўз ичига олади.

Ташқи томондан, у юз шаклидаги ўзгаришлар, секин ўсиш, юрак, буйраклар ва ошқозон-ичак тракти патологиялари билан тавсифланади.

Блох — Сульцбергер синдроми - терида меланин алмашинувининг бузилиши ва унга боғлиқ бўлган бир қатор ривожланишдаги нуқсонлар билан тавсифланади. Қизлар кўпроқ касалланади, ген ўғил ҳомила учун ҳалокатли.

Пфайффер синдроми - бош суяги ва оёқ-қўлларининг шаклланишидаги бузилишлар билан тавсифланади, касалликнинг айрим шакллари карлик, ақлий ривожланишнинг бузилиши ва тиш касалликлари билан кечади;

Смит — Магенис синдроми- бу генетик касаллик бўлиб, у ақлий заифлик, ўзига хос хулқ-атвор хусусиятлари, уйқу бузилиши ва кўплаб туғма нуқсонлар билан тавсифланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган