Ҳиндистоннинг қатор штатларида аномал иссиқлик кузатилди, бир сутка ичида камида 20 киши вафот этди.
Деҳлида ҳарорат 52,9 даражага кўтарилиб, рекорд ўрнатган. Сўнгги 24 соат ичида жазирамадан 20 киши вафот этган. Уларнинг ярми Одиша штатига тўғри келади. Қурбонларнинг саккиз нафари шифохонага етиб келгунига қадар вафот этган.
Қўшни Жарханд штатида эса жазирама тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган. Улардан уч нафари шифохонада вафот этган. Тиббиёт ходимлари ўлим сабаби аномал иссиқлик эканини айтмоқда.
Ғарбий Ражастан штатида расмийлар беш нафар қурбон ҳақида хабар берган. Ўз навбатида, юқори ҳарорат оқибатида мактабларда ўқувчилар ҳушини йўқотаётгани маълум қилинган. Олимлар фикрича, Эль-Ниньодан Ла-Ниньога ғайриоддий ўтиш ва одатда намлик олиб келувчи шамолларнинг етишмаслиги аномал ҳароратга сабаб бўлмоқда.