Хонанда Чарлотте яна бир жиноий иш билан айбланмоқда

.

Бу  айбланувчига қарши қўзғатилган бешинчи жиноий иш.

Қўшиқчи Шарлотга (ҳақиқий исми Эдуард Шарлот) нисбатан нафратни қўзғатиш  моддаси бўйича янги жиноят иши очилди (Россия федерацияси жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисми). Бу ҳақда« РИА Новости » қўшиқчининг отаси Валерийга таяниб хабар берди.

«Бу янги [жиноий иш], ҳеч нарса билан қўллаб-қувватланмайди, мен буни қандайдир денонсация (омма олдида айблов) деб биламан», деди Шарлотнинг отаси.

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, судда янги иш қўзғатиш учун асос бўлган баёнот келтирилган. Шу билан бирга, Шарлотнинг тарафдорлари сўзлар унга (Шарлотга) тегишли эканлигига шубҳа қилмоқда.

Отасининг сўзларига кўра, эндиликда бу хабар мавжуд эмас.  Инстаграмдаги «ёзув» (Россия Федерациясида экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган)  айбловини қилаётган инсондан бошқа ҳеч ким уни кўрмаган.

Шот Телеграм каналига кўра, иш «рус тилида сўзлашадиган кичкина ярамаслар, сиз нафас олаётган бўлсангизда, ўликсиз»деган матн туфайли бошланган.

Россия федерацияси жиноят кодексининг 282-моддасига биноан (нафрат ёки адоватни қўзғатиш, шунингдек, инсон қадр-қимматини камситиш) Чарлотте олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хонанда 2023 йил декабрь ойидан бери Самара СИЗОда, 30 май куни Самара, Киров туман суди айбланувчининг қамоқ муддатини 24 июлгача узайтирди.

Эдуард Шарлот ўтган йилнинг ноябрида Арманистонда бир неча ой бўлганидан кейин Россияга қайтиб келди. У Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида ҳибсга олинган ва полиция маҳкамасига олиб кетилган. Маҳкамада у ахлоқсиз сўкинган, бунинг учун у майда безорилик моддаси бўйича 13 кун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Кейинчалик Шарлотга қарши ижтимоий тармоқлардаги нашрлари туфайли жиноий ишлар бошланди: нацизмни қўзғатиш тўғрисидаги мақола бўйича иккита иш, учинчиси — эътиқодчиларнинг ҳис-туйғуларини/ инсон эътиқодини ҳақорат қилиш тўғрисидаги мақола. Хонандани она шаҳри Самарага олиб бориб, СИЗОга жойлаштирилган. У айбига иқрор бўлган.

2023 йил декабрь ойида Шарлотга қарши тўртинчи жиноий иш бошланди — Россия паспортини ёқиб юборганлиги учун.

Дилсўз Эшқобилова ЎзДЖТУ талабаси