Бир кунда қанча шакар истеъмол қилинса саломатликка хавф солмаслиги маълум бўлди

Шифокорлар соғлиғида муаммоси бор, ортиқча вазндан азият чекувчи ва тери касалликлари мавжуд бўлган инсонларга шакар истеъмолидан қочишни тавсия қилмоқда, деб ёзмоқда “Sports.kz” Belnovosti.by’га таяниб .

Аммо агар инсон бутунлай соғлом бўлса, у шакарни чекланган миқдорда истеъмол қилишни давом эттириши мумкин. Мисол учун, уни чойга қўшиш ёки хоҳишга қараб тушликдан кейин мазали конфет истеъмол қилиш мумкин.

Терапевт Надежда Чернишова “Москва 24” нашри вакиллари билан суҳбат чоғида таъкидладики, инсон кунига 25 граммгача шакар истеъмол қилиши мумкин.

Шунингдек, бу( шакар ) чарчоқни бартараф этишга ёрдам берадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган тез энергия манбаи ҳисобланади.

Ҳаддан ташқари кўп шакар истеъмол қилинса, жуда тез соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундай ҳолда, нафақат ортиқча вазн муаммосига, балки диабет ва юрак-қон томир касалликларига ҳам дуч келиш хавфи борлигини таъкидлаш керак.

Шакарнинг яллиғланиш жараёнларини қўллаб-қувватлашини ҳисобга олиш керак, бу охир-оқибатда атеросклероз ва бляшка чўкишига олиб келиши мумкин.

Дилсўз Эшқобилова ЎзДЖТУ талабаси