Шавкат Мирзиёев Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар билан танишади.

Бундан ташқари, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.