1-январдан жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларида тергов судяси лавозими жорий этилади

Адлия вазирлигининг хабар беришича, президент 10 июн куни тегишли қарорни имзолаган.

Тергов судяларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатлари берилади. Шунингдек, у бир қатор масалалар бўйича санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноий материалларни кўриб чиқиши мумкин бўлади.

Тергов судяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва фақат қонунга бўйсунади.