Корейс лапшалари заҳарлими?

Данияда ветеринария ва озиқ-овқат маъмурияти ўзининг веб-сайтида лапша маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаш ҳақида хабар жойлади.

Дания Техник университети хабарига кўра, Ушбу маҳсулотларга аччиқ таъм бериш мақсадида кўп миқдорда капсаитсин қўшилади. Бу эса истеъмолчида ўткир заҳарланиш хавфини туғдиради.

“Биз Дания озиқ-овқат идораси маҳсулотлар сифатидаги муаммолар туфайли эмас, балки жуда аччиқ бўлгани учун уни тақиқлаганини тушунамиз. Эндиликда “маҳаллий озиқ-овққат талаблари” ни ўрганиб чиқамиз ва кейинги ҳаракатлар йўналишини белгилаймиз”- дейилади ишлаб чиқарувчи компаниянинг ББCга берган баёнотида.