Ўзгидромет сел-сув тошқинидан огоҳлантирди

30 июнь ва 1 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

 Жумладан:

 • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

 • Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

 • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

 • Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

 • Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, республиканинг Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийси бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.