Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

02.07.2024 13:28

Япония Миллий ахборот ва коммуникация технологиялари институти олимлари тижоратда мавжуд бўлган оптик тола ёрдамида маълумотларни узатиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Япония Миллий ахборот ва коммуникация технологиялари институти олимлари тижоратда мавжуд бўлган оптик тола ёрдамида маълумотларни узатиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Бу сониясига 402 терабитни ташкил этди, бу – Буюк Британиядаги ўртача кенг полосали тезликдан тахминан 5 миллион марта кўп.

Бу тезлик бир сонияда тахминан 12500 та фильмни юклаб олиш имконини беради. Олимларнинг таъкидлашича, улар илгари фойдаланилмаган тўлқин узунлиги диапазонларидан фойдаланиш имконини берувчи янги усулдан фойдаланишган.

Жамоа рекорд лаборатория шароитида ўрнатилганини қайд этди. Реал ҳаётда бу потенциалнинг бир қисмини амалга ошириш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади, деб хабар беради mir24.tv.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган