Қозоғистоннинг Атирау вилоятида заҳарли қорақурт ўргимчаклари оқибатида чорва моллари нобуд бўлмоқда, одамлар шифохонага ётқизилмоқда.
Маълум қилинишича, қумлоқ жойларда заҳарли ҳашаротлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда, ҳозиргача 63 бош туя нобуд бўлган.
“Заҳарли ўргимчаклар чақиши ортидан 397 бош туя зарар кўрган, улардан 217 боши даволанган. Нобуд бўлган ва жабрланган ҳайвонлардан тестлар олиниб, ветеринария кўригига юборилган”, — деди Атирау вилояти қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси матбуот котиби Актилек Нуроллаева.
Мутахассислар маҳаллий чорвадорлардан заҳарли ҳашаротлар бўлиши мумкин бўлган яйловларга туя, от ва сигирларни олиб чиқмасликни, ҳайвонларда касаллик белгилари аниқланса, дарҳол хабар беришни сўраган. Ўз навбатида, отларнинг ўлими қайд этилган.
Хавфли ҳашаротлар ҳозир Индера вилоятининг Ўрлиқ, Кўктўғай, Эсбол ва Элтай қишлоқларини босиб олган. Қишлоқ аҳолиси ҳам заҳарли ўргимчак чақишидан азият чекмоқда.