Тухумли пингвинга ўхшаш иккита галактика Жеймс Уебб телескопи томонидан суратга олинди.
“Пингвинлар ҳатто космосда ҳам ажойиб ота-оналардир. Wеббъдан олинган янги суратда иккита галактика кўрсатилган: Пингвин (НГC 2936) ва Тухум (НГC 2937). Улар юлдузлар ва газларнинг зангори туманлари билан боғланган космик қучоқда”, — дейилади телескопнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтида.
Астрономларнинг фикрича, “пингвин” ва “тухум” ўн миллионлаб йиллар давомида бир-бирига яқинлашиб келмоқда ва охир-оқибат битта галактикага бирлашади. Ҳозирда НГC 2936 ва НГC 2937 орасидаги масофа Сомон йўли ва ерга энг яқин галактика орасидаги масофадан тахминан 25 баравар кам.