Қаришга қарши таблетка энди ҳақиқатга айланди

АҚШ олимлари ҳаётни 25 фоизга узайтирувчи дори яратдилар.

Маҳсулот организмнинг қаришини қўзғатувчи интерлейкин -11 оқсили билан курашади. Суратда иккита сичқон бир хил ёшда, лекин ўнгдаги сичқончага дори укол қилинган, чап томондагига эса йўқ.

Препарат туфайли кемирувчиларнинг мушаклари ва сочлари ҳолати яхшиланди, саратон касаллигининг фоизи ҳам камайди.

Восита аллақачон одамларда синовдан ўтказилмоқда, аммо у худди шундай қаришга қарши таъсирга эга бўладими ёки йўқми номаълум.