Дунёда инсон боласи содир этган дахшатли жиноятлар ҳақида биласизми? Мана шундай вахшийлик қкбонларидан бири япониялик ўсмир қиз Жунко Фрута эди. Эслатиб ўтамиз видеони юраги бўшлар кўрмасин.
Жунко Фруто Япониянинг Мисато шаҳарчасида туғилган ўта зеҳнли қиз эди. Жунко ота-онаси ва икки укаси билан бирга яшар эди. Уни нобуд қилган жиноят ўлимидан 44 кун олдин битирув оқшомидаги танишувда бошланган. Бошқалардан фарқли ўлароқ Жунко синфдаги энг аълочи, тарбияли ва кишини ҳавасини келтирадиган даражада гўзал қиз эди. Ўша пайтлари Япониянинг бу шаҳарчасида бир гала кўча безориларидан ташкил топган Якузо номли жиноятчилар гуруҳи бўлган. Бутун шаҳар бу гуруҳ ва унинг аъзоларидан қўрқар, кечалари кўчага чиқишга юрак ҳовучлашар эди.
Жунконинг гўзал ва ақллилиги эса Мана шу жиноятчилар гуруҳи аъзоларидан бири Ҳироши Миано исмли ўсмир йигитнинг эътиборини торта бошлади. Ҳироши Якузо жиноятгуруҳининг энг ёш аъзоси эди. Мактаб ўқувчилари ундан қўрқишар ва сўзини икки қилмасди. Жунко ўша куни мактаб битирув оқшомига келганида Ҳироши қизга уни ёқтириб қолганлигини ва у билан бирга бўлишни исташини айтди. Лекин Жунко йигитнинг таклифини рад этди ва оқшом зиёфатидан чиқиб кетди. Аламзада қолган Ҳироши эса бир гуруҳ шериклари билан Жункони ўғирлаб кетди.
Азобли 44 кун
Жиноятчилар қизни узлари кўришиб турадиган ҳали қурилиши аллақачонлар тўхтатиб қўйилган хароа бинога олиб келишди. Қиз ўғирланганидан уч кун ўтию Ҳироши унинг олдига келди ва уни рад этганлар бунинг бадалини жуда оғир тўлашини айтиб қизни зўрлади. Сўнг тўрт нафарга яқин шерикларини чақириб, қизни уларнинг қўлига туҳфа этди. Жиноятчилар қизни агар қочишга ҳаракат қилса оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилиб қўрқитишди. Жиноятчилар қизни муттасил зўрлашар, калтаклашар, сувсиз ва оч наҳор қолдиришарди. Қиз уларнинг қўлида қийматсиз бир ўйинчоғга айланиб қолган эди.
Полиция жункони излади, бироқ топа олмади. Ота-онаси эса қизни ўлган деб ўйлаб деярли умидларини узишди. 10 кунга келиб Жунко ҳаётдан буткул умиди узди. Унинг калтаклаган юзи таниб бўлмас ҳолга келиб қолган, майдаланиб кетган бурнидан ҳатто нафас олиб бўлмасди. Қиш келди, ташқари қаҳратон совуқ. Жиноятчилар эса тунда Жункони оч наҳор ва кийимсиз балконда ухлашга мажбулашарди. Жунко уч кунлаб овқатсиз қолиб кетарди. Жиноятчилар унинг олдига зерккан пайтлари хўрлаш учун келишар ва ҳаттоки юзини шамда куйдириб, бармоқларини темир билан уриб майдаларди.
Жунко ўлишни истар ва бунинг учун тинмай ўлимини сўраб жиноятчиларга ялинарди. Сўнггига бориб Жунконинг очиқ яралари совуқда газак олиб йиринглашни бошлади. У энди ярим жонсиз ҳолатга келиб қолган эди. Жиноятчилар уни яраларига туз сепиб қийнашар, сигарета ва қизиган темирни танасига босиб, куйдирарди… Жунко 43 кун инсон онги қабул қила олмайдиган жаҳаннамнинг азобига дучор бўлди. Инсон боласи бу каби азобни шу кунга қадар кўрган эмас. Сизларга маълум қилинганлари бу қийноқларнинг ўндан бири ҳолос. Қолганини айтишга юрак бетламайди. Аммо ишонаверинг бегуноҳ ўсмир бу қиз биз эшитишгада тоқат қилолмайдиган азобларни ҳис қилган….
Жунко 44 кун тонгда жон берди. Жиноятчилар эса мурдани яшириш учун катта темтр бочканинг ичига жасадни солиб, бетонлаб ташлади…
Полиция ўша куни Жунконинг мурдасини шу зайлда топди. Чунки учун узун сочлари бетондан чиқиб қолган эди. Ўшанда Жунко 17 ёшга кирган эди…
Қизи бошдан кечирган даҳшатлардан хабар топган онаси руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Жиноятчилар бир ҳафта ичида топилди аммо уларга жуда енгил жазо берилди. 18 ёшли Ҳироши 20 йилга ва шериклари 9-11 йилга қамалди. Бунга сабаб улврнинг Якузо гуруҳи аъзолари бўлишган эди. 2006 йилга келиб қамоқдан чиққан Ҳироши исм шарифини ўзгартирди ва оила қурди…