Дунёги энг ёпиқ ва тўлақонли диктатура тизимига асосланган Шимолий Кореяда фуқаролар учун жорий қилинган ўта ғалати ва оғир қонун қоидалар жуда кўп.
Устига устак бу мамлакат жуда камбағал ва ночор давлатлар қаторига киради. Шимолий Корея аҳолиси туғилган кунидан бошлабоқ жанговар ва ватанпарварлик руҳида тарбияланиши шарт ҳисобланади.
Биз эса ҳозир сизларга Шимолий Кореяда ҳукм сурувчи цензура, пропаганда ва оғир ижтимоий ҳаёт ҳақидаги топ 10 та фактлар ҳақида айтиб берамиз.
Биринчи факт: Шимолий Кореяда турмушга чиққан аёллар калта сочда юриши шарт. Узун соч фақат турмушга чиқмаган қизларгагина рухсат берилган. Эркаклар учун эса ҳукумат томонидан тасдиқлаган 23 хил турмак бор.
Иккинчи факт: Бу мамлакатда «авлод ва аждод» жазоси қонуни бор. Яъни у ерда кимдир жиноят содир этган бўлса, унга қўшиб ота-онаси ва бобо-бувиси ҳам қамоқхонада жазо ўташга мажбур.
Учинчи факт: Шимолий Кореяда йил календари мутлақо бошқача. Дунё аҳолиси учун бу йил 2024 йил бўлса, Шимолий Кореяликлар учун 112 йил ҳисобига тўғри келади. Сабаби бу давлатнинг календари 1912 йилда туғилган биринчи давлат раҳбари Ким-Илл-Сунг туғилган кундан бошлаб ҳисобланади. Гўёки у ерда ҳаёт ҳудди шу санадан бошлангандек.
Тўртинчи факт: Шимолий Кореяда текин ТВ каналлари йўқ. Пуллилари ҳам давлат томонидан тасдиқлаган учтагина канал холос. У ҳам бўлса тўлақонли сиёсий манипулация учун хизмат қилади.
Устига устак мамлакатда атиги 28 тагина веб-сай фаолият юритади ва улар тўлақонли назорат қилинади.
Бешинчи факт: Шимолий Кореяда ҳатто кечаси ҳам барча ер қоп-қоронғу бўлади. Чунки аҳолига электр энергиясидан кунига атига бир неча соат фойдаланишга рухсат берилган.
Олтинчи факт: Мамлакатда кўк жинсий кийимлар тақиқланган. Америка Шимолий Кореянинг катта душмани ҳисоблангани боис, бу ерда Америка руҳини берувчи кийимлар кийиш давлатга хиёнатдек бир гап.
Еттинчи факт: Шимолий Корея армияси дунёдаги тўртинчи ўринда турадиган энг катта ва кучли армия ҳисобланади. У Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ дан кейинги ўринни эгаллайди. Фуқаролар ўз раҳбари учун жон беришни шараф деб билишади.
Саккизинчи факт: Мамлакатда факат ҳукумат вакиллари ва ҳарбийларгагина автомобиль ҳайдашга рухсат берилган. Қолган аҳоли эса асосан велосипед ёки автобусда юришади.
Тўққизинчи факт: Бу давлатда актёр ва актриса, умуман санъат соҳаси вакилларига фақат давлат раҳбари ва унинг оиласи статусини кўтариб берадиган ерларда расмга тушишга рухсат берилган.
Ўйинчи факт: Шимолий Корея аҳолисининг уйида, ҳар бир хонадонда уй тўрига давлат раҳбарининг портрети илинган бўлиши шарт. Уйи ёниб кетган тақдирда портретни асраб қоломаган фуқаролар эса жиноятчи ҳисобланади ва кўп ҳолларда ўлим жазосига тортилади.