Сўнгги йигирма йил ичида ҳаддан ташқари юқори ҳаво ҳарорати туфайли вафот этган 65 ёшдан ошган одамлар сони 85 фоизга ошди.
Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш баёнот берди.
“Ҳамма жойда ҳавонинг ҳалокатли даражадаги иссиши кузатилмоқда, лекин ҳароратнинг кўтарилишидан энг кўп азият чекаётганлар шаҳардаги камбағаллар, ҳомиладор аёллар, ногиронлар, қариялардир”, дейди у.
“Мисол учун, иссиқ туфайли 65 ёшдан ошган одамлар орасида сўнгги 20 йил ичида ўлим кўрсаткичи 85 фоизга ошди”, деди Гутерриш, БМТ қароргоҳида дунё бўйлаб рекорд ҳарорат кузатилаётганига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, БМТ раҳбарининг таъкидлашича, асрнинг ўрталарига келиб ҳаддан ташқари иссиқда яшовчи камбағаллар сони “700 фоизга кўпайиши мумкин”.
“Ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат тенгсизликни кучайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини келтириб чиқаради ва одамларни янада қашшоқлик домига тортади”, дея қўшимча қилди у.