Қўмитада 2019 йилдан буён ишлаб келаётган Дилбар Ғуломова лавозимидан озод этилди.
30 июль куни, Дин ишлари бўйича қўмитада тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Президент маслаҳатчиси М.М.Камилов томонидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Дилбар Ғуломовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳамда Матлуба Каҳҳоровани Дин ишлари бўйича қомита раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Президентнинг Қарори ўқиб эшиттирилди.
Маълумот учун, Дилбар Мухамедхоновна 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, Қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.