Таъмирлаш ишлари туфайли шу йилнинг 31 июль куни Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманлари табиий газдан вақтинча узилди.
Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
— Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари сони: «Шарқ тонги» МФЙдаги 78 та ерли хонадон «Хонтўпи» МФЙдаги 34 та ерли хонадон «Ҳайдаробод» МФЙдаги 62 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
— Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари сони «Қушбеги» ва «Дилбулоқ» МФЙ Қушбеги мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1440 та хонадон Солярис тураржой мажмуасидаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 580 та хонадон Бошлиқ 4-тор кўчаси 3 та кўп қаватли уйлардаги 36 та хонадон ва 10 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 58 та
— Сергели тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари сони: «Қутбарака» МФЙ А.Навоий массиви ва Узумзор кўчаларидаги 803 та ерли хонадон «Хонтепа» МФЙ Ёқубова кўчасидаги 184 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.