Самарқандда синглисига севги изҳор қилган болани самосуд қилган ака қамалди.
Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Самарқандда ака синглисига севги изҳор қилган ўқувчини самосуд қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) га А.Қ.(эркак) томонидан тан жароҳати етказилганлиги учун Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105 моддаси 1 қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида мазкур болага зўравонлик ҳолатига оид жиноят иши суд муҳокамаси кўриб чиқилиб, А.Қ. айбдор деб топилиб, унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.