Ўзбекистон транспорт вазири Илхом Махкамов 29-июл куни Татаристон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда транспорт машинасозлигини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, ўзаро ҳамкорликда электропоездлар, йўловчи ва метро вагонларини ишлаб чиқариш бўйича қувватларни яратиш юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини чуқур локализация қилиш билан боғлиқ жиҳатлар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.