Урганч халқаро аэропорти 2024-йил 5-август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да ўз фаолиятини тиклайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланган.
“Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, икки ҳафта ичида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, узунлиги 3000 м ва эни 45 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси алмаштирилди ва мустаҳкамланди, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланди.
Бу аэропортга Боэинг 787 ва Аирбус А330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш ва ўз навбатида Урганч шаҳрига рейслар сони ва йўловчилар оқимини кўпайтириш имконини беради”,— дейилади УЗБEКИСТАН AIRPORTS берган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани муносабати билан жорий йилнинг 20-июл куни ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.