Эртага Ўзбекистон бўйлаб чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

Шу йилнинг 4 август куни ҳаво ҳарорати 41-42 даражагача кўтарилиши ва республикамизнинг қатор ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Бу ҳақда «Ўзгидромет» хизмати хабар берди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26°, кундузи 37-39° бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 36-41° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 35-40° бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 34-39° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 37-42° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 34-39° бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари; ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 24-29° бўлади.