Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) антибиотикларга чидамли Klebsiella pneumoniae бактерияси тез тарқалишидан огоҳлантирди.
Бу ҳақда ЖССТ расмий сайтида хабар берилди.
Ушбу бактерия пневмония, менингит, сийдик йўллари касалликлари ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради, аммо унинг гипервирулент штамми янада катта хавф туғдиради.
Ҳатто иммунитет тизими касалликлари бўлмаган одамларга ҳам таҳдид солиши мумкин.
Klebsiella pneumoniae ампициллинга чидамли бўлиб, кейинчалик бошқа антибиотикларга нисбатан ҳимоя ҳосил қилди. ЖССТ ушбу бактерия 16 мамлакатда, жумладан АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Канада, Япония, Ҳиндистон ва Эронда топилганлиги ҳақида хабар берди.
Ўн икки давлатда ST23 деб номланган бактериялар штамми топилди, улар барча бета-лактам антибиотикларига, шу жумладан карбапенемларга қарши тура олади.