Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага етди — $37,4 миллиард

Июль ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,06 миллиард долларга ошиб, рекорд даражага — 37,4 миллиард долларга етди. Бу ўсиш олтин заҳираларининг кўпайиши ва унинг нархи ошиши билан боғлиқ.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 1-август ҳолатига кўра, расмий захиралар 37,4 миллиард долларни ташкил этди (+2,9%). Июл ойида олтин заҳираси жисмоний жиҳатдан яна 9,64 тоннага ошиб, умумий ҳажми 374,8 тоннага етди.

Апрел ойида олтиннинг қиймати 1,8 миллиард долларга ошиб, 29,16 миллиард долларга етди. Июл ойида олтин нархи бир унция учун 2325 доллардан 2445,76 долларгача кўтарилди.

Ўзбекистон захиралари АҚШнинг 35,3 миллион долларлик давлат облигацияларини ҳам ўз ичига олади. Марказий банк захираларни диверсификация қилишга киришди ва хорижий давлатларнинг давлат облигацияларини сотиб олишни бошлади.