Жума куни тушдан кейин кучсиз магнит бўрони бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Фобос” об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Михаил Леус маълум қилди.
“Прогнозларга кўра, сайёрамизда геомагнит майдоннинг магнит бўронлари даражасидаги навбатдаги бузилишлари жума кунининг иккинчи ярмида кутилмоқда – соат 15 соатдан кейин Ер магнитосфераси бузилиши камаяди, кечки пайтга бориб кучсиз даражадаги, G1 тоифали магнит бўронига айланади”, деб ёзди Леус ўзининг Telegram-каналида.
Унинг аниқлик киритишича, шанба оқшомида магнит бўронлари ўртача даражага, G2 синфига қадар кучайишда давом этади.