Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда!
Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади:
— Пул маблағларингизни ўзлаштириш;
— Шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш;
— Аккаунтингизни эгаллаб олиш(иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиш);
— Сизнинг номингиздан контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.
Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг «қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
Агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!