Мигрантларга оиласини Россияга олиб келишни тақиқлашмоқчи

Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, норма Россия фуқаролигига эга бўлмаган, фақат меҳнат шартномаси ёки патент асосида ишлайдиган паст малакали мутахассисларга таъсир қилади.

Бугун, 19 август куни ЛДПРдан Давлат Думаси (ГД) бир гуруҳ депутатлари меҳнат муҳожирларига ўз оилаларини Россияга олиб ўтишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этади. 

Қонун лойиҳасига кўра,  хорижликларнинг Россия Федерациясида ишлаётган шахснинг қариндоши эканлиги сабабли Россияга киришини тақиқлаш таклиф этилади.

“Меҳнат мигрантларининг оилалари уларни уйда кутишлари керак. Кўпинча бундай мигрантлар уй-жой коммунал хизматлари учун тўламай қолган, катта қарзларни тўплаган ҳолатлар мавжуд», — дея тушунтирди ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий.

Аввалроқ Давлат Думаси патент бўйича ишлаётган мигрантлар учун шахсий даромад солиғини 30 фоизга ошириш ташаббуси билан чиққан эди. 

Буни ҳимоя қилаётган парламентарийлар фикрича, Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг учдан икки қисми патент асосида ишлайди ва топган пулларини ватанига жўнатади. Айни пайтда, чет элликларнинг даромадлари, қонунчиларга кўра, Россия бюджети учун ишлаши керак.