Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 16-август куни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Қуёшжон” мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларни қисқа муддатга назоратсиз қолдирган вақтида юз берган бўлиб, тарбияланувчи 2023-йилда туғилган Р.Г. (қиз бола) ни бошқа тарбияланувчи бола ўзаро тортишувда тишлаб олган.
Мазкур ҳолатда болалар парваришига етарлича эътибор бермай назорат қилмаганлиги сабабли боғча тарбиячиси T.Sh. лавозимидан озод этилган.
Ҳозирда 2023-йилда туғилган Р.Г. нинг аҳволи ижобий бўлиб, соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмас.