«Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида поезд қатновлар қўйилди

Шу йилнинг 24 сентябрь санасидан бошлаб «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўлга қўйилаётган қатновлар йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Поезд Тошкентдан соат 19:55 да жўнайди, оралиқ масофа 77 соатни ташкил қилади ва Москвага соат 23:12 да етиб боради.

Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

505-сонли «Тошкент — Москва» йўналиши

24 сентябрь;

2 октябрь;

10 октябрь;

26 октябрь;

2 ноябрь;

18 ноябрь;

26 ноябрь;

4 декабрь;

12 декабрь;

Тошкент 19:55 — Москва 23:12

506-сонли «Москва — Тошкент» йўналиши

28 сентябрь;

6 октябрь;

14 октябрь;

30 октябрь;

6 ноябрь;

22 ноябрь;

30 ноябрь;

8 декабрь;

Москва 5:40 — Тошкент 8:23

Шунингдек, мазкур йўналишга йўловчилар чипталарни чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Яъни рейс санасидан қанча кўп кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади.