Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бакалавриат ва магистратура йўналишлари қисқартирилди

25.08.2024 16:02

1

Шунингдек, талабаларда амалий кўникмаларни кучайтириш мақсадида, камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди.

Янги 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб, ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова республика олий ва профессионал ўқув муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича ўтказилган брифингда маълум қилди.

Натижада, 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага ва 645 та магистратура мутахассисликлари 546 тага қисқартирилди. Ушбу мақбуллаштирилган йўналишлар бўйича малака талаблари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ҳамда барча олийгоҳларга етказилди.

Шунингдек, талабаларда амалий кўникмаларни кучайтириш мақсадида, камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди.

Янги ўқув йилидаги ушбу ўзгаришлар олий таълим тизимида сифатни оширишга ва талабалар учун янада самарали таълим олиш имкониятини яратишга қаратилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган