Тошкентдаги кийим-кечак дўконларидан бирида ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми 15 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.