Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

29.08.2024 13:27

32

Ўрганишлар натижасига кўра, 2 та, жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифни танлаш савдоларида мазкур аломатлар аниқланган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар) талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.

Ўрганишлар натижасига кўра, 2 та, жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифни танлаш савдоларида мазкур аломатлар аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган