Ушбу таъмирлаш ишлари йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан қилинмоқда.
Тошкент метросининг шу пайтгача иккинчи вестибюллари ёпиқ бўлган 5 та метро бекатининг хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўрнатилган тартибда ҳукумат рухсати билан қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.
Бу ҳақида метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу таъмирлаш ишлари йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан қилинмоқда.
Қурилиш ишлари Ўзбекистон йўлининг «Ўзбекистон», «Машинасозлар», “Ғафур Ғулом” бекатлари, Чилонзор йўлининг “Миллий боғ” ҳамда Туркистон йўлининг “Юнус Ражабий” бекатида олиб борилади.