Мустақиллик байрами учун ҳокимликлар қанча пул ажратди?

Мустақиллик байрамини ўтказиш учун вилоят ҳокимлари миллиондан тортиб, миллиардларгача бўлган миқдорда пул ажратди. Уларнинг ичида Жиззах вилояти ҳокимлиги етакчилик қилади. Ҳокимлик жорий йилги байрамни ўтказиш учун бюджет ҳисобидан нақ 1 миллиард 540 миллион сўм пул ажратган. Иккинчи ўринни эса, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги эгаллаб, байрам харажатлари учун 903 миллион сўм маблағ ажратибди.

Шунингдек, байрам тадбири учун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 704 миллион сўм, Тошкент вилояти ҳокимлиги 400 миллион сўм ва Фарғона вилояти 68 миллион сўм харажатни тасдиқлаган. Зоҳиран байрам тадбири учун декорация, концерт дастурлари учун ажратилган бу маблағлар халқ эмас, балки “танланган” шахслар учун ёзиладиган байрам дастурхонлари-ю, совға-саломларга сарф этилмайди, деган умиддамиз.