Яна олтин ва бронза: Париж Паралимпиадасида яна иккита медаль қўлга киритилди

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳсларида иккита медаллар қўлга киритилди.

F37 классида ядро улоқтириш финалида Қудратулла Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпион бўлган бўлса, 15.24 метр натижа кўрсатган Толиббой Йўлдошев бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 6 тага етди. Яъни, 2 тадан олтин, кумуш ва бронза.