Тошкентнинг 12 та локациясида байрам томошалари бўлади (рўйхат)

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг 12 та туманида жойлашган истироҳат ва кўнгилочар боғларида халқ сайллари ва оммавий байрам томошалари бўлиб ўтади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, байрам тадбирлари қуйидаги манзилларда ўтказилади:

-Бектемир туманидаги “Coca-cola garden” боғи

-Миробод туманидаги “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғи

-Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park”

-Сергели туманидаги Сергели марказий хиёбони

-Олмазор туманидаги Беруний майдони

-Учтепа туманидаги “Eko Seul” боғи

-Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом боғи

-Юнусобод туманидаги “Узекспомарказ” майдони

-Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғи

-Яшнобод туманидаги “Ашхобод” истироҳат боғи

-Янгиҳаёт туманидаги “Green park” истироҳат боғи

-Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносининг олд майдони.

Байрам томошалари 2 сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган.

Ҳар бир боғ маъмурияти ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб қўшимча тадбирларни ҳам ташкил этади. Байрам томошалари 18:00 дан сўнг бошланади.