Элбек Султонов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални тақдим қилди

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегациямиз яна бир олтин медалга сазовор бўлди. 

Мазкур медални пара енгил атлетикачимиз Элбек Султонов келтирди. Ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида кечган баҳсларда юртдошимиз 16.45 метр қайд этишга эришди.

Мазкур натижадан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилмоқда.