Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қирғизистон толибларни террорчилар рўйхатидан чиқарди

05.09.2024 20:06

33

Бу ҳақда “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” нашри ёзади.

Қирғизистон ҳукумати мамлакат суди экстремистик ва террористик деб тан олган тақиқланган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди, бу ҳақда “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” нашри ёзади.

Қайд этилишича, 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати рўйхатда йўқ.

Рўйхатда асосан “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат”, “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Жабҳат ан-Нусра”, “Ансоруллоҳ”, “Жамоат ат-Тавҳид ва жиҳод” ва бошқа кўплаб исломий гуруҳлар ўрин олган. Шунингдек унга “Курд халқ конгресси” ҳам киритилган.

Қирғизистон прокуратураси 2023 йилда “Толибон”ни террорчи ташкилот деб ҳисоблашни тўхтатган, бу борада у Қозоғистон расмийларидан ўрнак олган бўлиши мумкин, деб ёзади “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” нашри.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган