Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Супер оғир вазндаги ўзбекистонлик профессионал боксчи, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалолов профбоксдаги навбатдаги жангини декабрь ойида ўтказиши кутилмоқда.

Ҳаваскор боксдаги фаолияти якунланган 30 ёшли Жалолов энди бор эътиборини профрингга қаратади. Унинг 15-жанги катта турнирда жиддий рақибга қарши бўлиб ўтиши тахмин қилиняпти.

Маълумот учун, Жалолов шу вақтга қадар профрингда 14 марта жанг қилиб, барчасида ғалаба қозонган ва рақибларини нокаутга учратган. У профессионал боксда охирги марта 2023 йилнинг 17 ноябрда жанг ўтказиб, ЖАР вакили Крис Томпсонни 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.