Непалдаги тошқиндан жабрланганлар сони ортиши кутилмоқда. Катманду яқинида дарёлар қирғоқларидан тошиб кетган.
Қутқарувчилар вертолётлар, моторли қайиқлар ёрдамида 3300 га яқин одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгариши тобора тез-тез ва шиддатли тошқинларга олиб келмоқда.