Ўзбекистонда гўшт ва дори-дармонларнинг нархи ошди

Жорий йилнинг сентябрь ойида инфляция кўрсаткичлари 1,23 фоизни ташкил қилмоқда.Бунга сабаб гўшт ва дори-дармонларнинг нархини кескин ошиб кетиши бўлди.

Мол ва қўй гўшти йил бошидан 11,3 ва 11,9 фоизга, дорилар эса 25 фоизга қимматлаган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўтган ойда 1,4 фоизга ошган бу йиллик ҳисобда 2,4 фоизни кўрсатади.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи о,8 фоиз , пуллик хизматлар нархи эса 1,5 фоизга ошган.

Дори-дармонларнинг нархи ҳам ўсишда давом этмоқда сентябрь ойида 1,2- 1,9 фоиз йил бошидан эса 24,7 фоизга ошган.

Статистика агентлигининг маълум қилишича метан ва бензин нархи ҳам ошади.
Метан ойига 0,5 фоиз йил давомида эса 35,8 фоизга ошади.


Бензин 0,2-2,4 оралиғида ёки 0,8 фоизга йиллик ҳисобда эса 13,8 фоизга ошади