Ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи бугун тушириб берилади.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи қачон тушиши ҳақида саволлар кўпайган. Шу сабабли ҳам у кеча, 7 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилган.
Маълум бўлишича, барча техник носозликлар ўз ечимини топган ва кечанинг ўзида ўқитувчиларга ойлик иш ҳақини тушириш (начисление) жараёни бошланган.
Молия масалаларига масъул барча ходимлар туни билан ишда бўлган ва максимал даражада барча ҳудудлардаги ўқитувчиларга ойлик иш ҳақини туширишга ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 7 октябргача 50 фоизга яқин ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб, ўтказиб бўлинган. Бироқ банкларда иш куни ёпилгани учун, пластик картада рақамлар 8 октябрь куни кўриниши мумкин.
Бироқ ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи бугундан кеч қолмасдан ташлаб берилади.