Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент шаҳридаги кўчанинг бир қисми бир ой муддатга ёпилади

15.10.2024 13:37

44

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари ҳудудида энергия таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабели ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан, 16-октябрдан 15-ноябргача Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисмида ҳаракат чекланиши кутилмоқда.

Мазкур ишлар давомида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида автомобил ҳаракати тўхтатилади, қолган икки чизиқ эса транспорт оқими учун очиқ бўлади. "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ушбу вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан узр сўрайди ва муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.

Бу ўзгаришлар шаҳарнинг энергия таъминотини барқарорлаштириш учун зарур бўлиб, режалаштирилган муддатларда якунланиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган