Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи Қ.Б. содир этганлиги аниқланди.
Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро О.С. ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 21,5 млн сўм онлайн кредит олиниб, пуллари ўзлаштирилганлигини ҳақида ИИОга мурожаат қилган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Қ.Б., жабрланувчи О.С. билан Телеграм орқали танишиб, унга “Uzum nasiya” платформаси орқали онлайн кредит олиб беришини айтган ва унинг номидан рўйхатдан ўтиб, 21,5 млн сўм кредит маблағини расмийлаштириб, сўнг “Негадир тизимда хатолик бор экан” деб алдаб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.