“Ўзгидромет” 26 октябрь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Об-ҳаво Тошкент шаҳрида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 12-14 даража бўлади.
Об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикасида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.
Об-ҳаво Хоразм вилоятида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража бўлади.
Об-ҳаво Бухоро ва Навоий вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 3-8о илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.
Об-ҳаво Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Об-ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Об-ҳаво тоғолди ва тоғли ҳудудларда:
Об-ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.