2025 йил бюджетномасида нималар ўзгарган?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.

Мазкур ахборотнома орқали 2025–2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари билан танишишингиз мумкин.

Кейинги йилда солиқлар ўзгармайди

2025 йилда фойда солиғининг базавий ставкаси 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, ижтимоий солиқ 12 фоиз (бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз), айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси 4 фоиз, ҚҚС ставкаси 12 фоизда ўзгаришсиз сақлаб қолинмоқда.

Мактаб дарсликлари ижараси қайта тикланади

Мактаб дарсликлари ижараси учун ота-оналардан тўловни қайта жорий қилиш қилиш режалаштирилмоқда. «Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда», дейилади 2025 йил Бюджетномасида.