Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Жаҳон банкининг 2019-2024-йиллар учун “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” WБЛ индекси таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун ҳуқуқий режимдаги гендер фарқлари кўрсаткичларининг 6 йил давомида ўзгариши динамикаси ўрганиб чиқилди.
Марказий Осиёда энг яхши натижа
Унга кўра, Жаҳон банкининг “Тҳе Wомен, Бусинесс анд тҳе Лаw Индех” (WБЛ) индекси Ўзбекистон учун устуворлик касб этган халқаро рейтинглар рўйхатига киритилган.
2024-йилда рейтингдан иккита янги кўрсаткич жорий этилди:
зўравонликдан хавфсизлик;
болалар парвариши хизматларидан фойдаланиш имконияти.
Ўзбекистон бу борада Марказий Осиёда энг яхши натижаларни кўрсатди.
2024-йилда Ўзбекистон энг катта муваффақиятларга эришган 5 та давлат қаторига кирди.
Таътилнинг амалдаги тизими аёлларни иш билан таъминланишини қийинлаштирмоқда
Шунингдек, 2022-йилдан 2023-йилгача 4 та ислоҳот амалга оширилган бўлиб, улар иккита кўрсаткич: “меҳнат қилиш” ва “никоҳ”га таъсир кўрсатди, бу эса рейтингда 11,9 пунктга – белгиланган 100 баллдан 82,5 баллгача кўтарилишига олиб келди.
2024-йилда “зўравонликдан хавфсизлик” ва “болалар парвариши” деб номланган икки янги кўрсаткич киритилиб, Ўзбекистон хавфсизлик ва оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тан олишини кўрсатади, бироқ бу йўналишлардаги вазият ҳали ҳам яхшиланишни талаб қилади.
Шунинг билан бирга, оналикни муҳофаза қилиш ва бола парвариши бўйича таътилнинг амалдаги тизими аёлларнинг иш билан таъминланишини қийинлаштириб, уларни уч йилгача таътилда қолишга мажбур қилмоқда, бу эса уларнинг малакасига салбий таъсир кўрсатмоқда.