Фирибгарларнинг мақсади аккаунтни эгаллаб олиш ва контактларга турли хил кўринишдаги зарарли ҳаволаларни тарқатиш.
Киберхавфсизлик маркази томонидан фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.
— Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
— Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
— Мессенжернинг “қурилмалар“ бўлимидаги “Фаол сеансларни“ текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
“Агар шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг“, — дейилади хабарда.