Иссиқлик учун тўлов уланган кундан бошлаб ҳисобланади — “Veolia Energy”

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 4 ноябрдаги 785-14-0-Қ/24-сонли қарорига асосан иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади.

“Veolia Energy”нинг хабар беришича, иссиқлик таъминоти учун тўлов уланган кундан бошланади. Иссиқлик таъминотини улаш санаси Бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилган кундан бошланади.

— Иссиқлик таъминоти билан аввало, ижтимоий соҳа объектлари боғчалар, мактаблар, шифохоналар, сўнгра турар-жой бинолари ва маъмурий бинолар таъминланади.

— Агар хонадондаги иситиш таъминоти бир маромда бўлмаса ёки совуқ бўлса, уйга қарашли бўлган Бошқарув компанияга мурожаат қилиш зарур.

— Шунингдек иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари аниқланган тақдирда 1347 қисқа рақамга қўнғироқ қилиш сўралади.