Яшнобод туманида кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисми бир ойга ёпилди

Яшнобод туманида кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 2024-йил 5-ноябрдан 5-декабргача барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилди. 

Бунга сабаб ҳудудда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганидир.

Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, бошқа муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.